Жаҳон савдо ташкилотига биринчи марта аёл раҳбарлик қилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Женевадаги Бутунжаҳон савдо ташкилоти Бош кенгаши ташкилот раҳбари лавозимига Нигерия вакили Нгози Оконджо-Ивеаланинг номзодини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform Euronewsга асосланиб.
None
None

Нигериянинг собиқ молия вазири 1 мартдан ўз лавозимига киришади.

Унинг айтишича, Оконджо-Ивеала аввало, коронавирус пандемиясидан кейин жаҳон савдосини тиклашга алоҳида эътибор беради. Янги раҳбар Жаҳон савдо ташкилоти ҳозирда кўплаб муаммоларга дуч келаётганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, самарали иш ташкилотни анча кучли ва замонавий қилади.

«Бу йўл жуда узоқ, қийин ва ноаниқликка тўла. Аммо янги кун келди ва энди ҳақиқий иш бошланиши мумкин. Бугунги кунда Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо давлатлар ўз қўллари билан тарих яратмоқдалар - 73 йил ичида биринчи марта аёл киши, Африкалик вакил етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақиқий - ютуқ. Мен яхшиликка ишонаман», - деди Нгози Оконджо-Ивеала.

Янги раҳбарни Европа Комиссияси раҳбари Урсулуа фон дер Ляйен табриклади. У ўз табригида ушбу дақиқанинг тарихий аҳамиятини таъкидлади.

Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Жаҳон Савдо Ташкилоти ислоҳотни қўллаб-қувватлайди ва қоидаларга асосланган кўп томонлама савдо тизимини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот раҳбари лавозими ўтган йилнинг 31 августидан бери бўш эди. Охирги раис Роберту Азеведо ўша куни истеъфога чиқди, гарчи унинг муддати тугамаган бўлса ҳам.


Сўнгги хабарлар