Жаҳон мобил интернет тезлиги рейтингида Қозоғистон 6 поғонага кўтарилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон мобил интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингида 6 поғонага кўтарилди, деб хабар беради Kazinform Finprom.kzга таяниб.

Жаҳон мобил интернет тезлиги рейтингида Қозоғистон 6 поғонага кўтарилди

«Қозоғистонда интернет тезлиги бир йил ичида 22 фоизга ошди. Speedtest Global Index маълумотларига кўра, 2022 йил июн ойида Қозоғистон мобил интернет тезлиги рейтингида 6 поғонага кўтарилди. Мобил интернет тезлиги бир ой ичида 20,56 Мб/с дан 22,53 Мб/с га ошган. Шу тариқа Қозоғистон Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Беларусь давлатларидан сезиларли даражада олдинда», — дейлади эксперт таҳлилида.

Айни пайтда рейтингга кўра, Норвегия, БАА, Болгария, Жанубий Корея ва Қатар мобил интернет тезлиги бўйича дунёда етакчи давлатлардир.