Жаҳон кубоги: Ўзбекистон қиличбозлари ғолиб чиқишди

TASHKENT. Kazinform - Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги ўз якунига етди. Сабля қуролида ўтган қизлар мусобақасида Ўзбекистон спортчилари тенгсиз бўлишди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
None

Дастлаб Миср жамоасини 45:21 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон қизлари ярим финалда болгариялик рақибаларидан 45:36 ҳисобида устун келишди. Финалда кутилганидек Ўзбекистон ва Россия ёшлари рўбаро келди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда ўзбекистонлик қизлар 45:36 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, яккалик баҳсларида Зайнаб Дайибекова барча рақибларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. Жамоавий дастурда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова ҳамда Венера Исроилова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Сўнгги хабарлар