Жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилишдан олдин допинг билан қўлга тушди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - WBC йўналиши бўйича иккинчи енгил вазн тоифасида Жаҳон чемпиони мексикалик Оскар Валдес Ихтиёрий Тестлар Aссоциацияси (VADA) допингга қарши тестидан ўтолмади. Боксчининг танасидан тақиқланган фенетермин препарати топилди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) вакиллари тергов якунланмагунча изоҳ беришдан бош тортишди. Шундай қилиб, AҚШнинг Aризона штатининг Тусон шаҳридаги Casino Del Solда 10 сентябрга режалаштирилган Оскар ва бразилиялик Робсон Консейсан ўртасидаги жанг тақдири номаълум.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 февралида Оскар иккинчи енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритганди. У ҳамюрти Мигель Берчельтани ўнинчи раундда нокаутга учратди.

Сўнгги хабарлар