Жаҳон чемпиони бўлган 21 ёшли қозоғистонлик боксчи жаҳон рейтингида кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик боксчи Талғат Шайкен (7-0, 4 КО) чемпионлик жангида ғалаба қозонди ва BoxRec.cом рейтингида ўз ўрнини яхшилади, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Т. Шайкен Алмати шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида иштирок этди ва украиналик Владимир Гордиенкони (9-4, 4 КО) ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди. Натижада 21 ёшли қозоғистонлик WBC версияси бўйича вакант бўлган ярим ўрта вазн тоифасида «ёшлар ўртасида» ги жаҳон чемпиони бўлди.

Талғат Шайкен BохRеc рейтингида 79-ўриндан 63-ўринга кўтарилди. Спортчи профессионал боксдаги дебютини ўтган йилнинг август ойида ўтказган эди. Ўшандан бери у етти марта жанг ўтказиб, етти марта ғалаба қозонган (тўрттасини нокаут билан). Эслатиб ўтамиз, Алматидаги жанг унинг профессионал фаолиятидаги илк титул жанги ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар
telegram