Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчилар чорак финалда қачон рингга кўтарилиши маълум бўлди

BELGRAD. Kazinform - Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг чорак финалида қозоғистонлик спортчилар қачон рингга кўтарилиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ушбу босқичига терма жамоадан 10 нафар боксчи йўлланма олган эди. Кундузги ва кечки сессияарда қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари баҳс олиб боришади.

Кундузги сессияда беш нафар қозоғистонлик рингга чиқади. Уларнинг жанг қилиш вақти қуйидагича:

18.00. Темиртас Жусипов (48 кг) - Нодиржон Мирзаҳмедов (Ўзбекистон).

18.45. Маҳмуд Собирхан (51 кг) - Майкл Тринидад (Бразилия)

19.00. Саматали Тольтаев (60 кг) - Софьян Умиа (Франция)

19.45. Aбилайхан Жусипов (67 кг) – Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

20.00. Нурқанат Райис (75 кг) - Сальваторе Кавалларо (Италия)

Кечки сессияда эса Қозоғистоннинг яна бешта боксчиси мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Уларнинг рингдаги вақтлари қуйидагича:

23.00. Сакен Бибосинов (51 кг) - Юберхен Мартинес (Колумбия)

23.30. Серик Темиржанов (57 кг) - Эдуард Саввин (Россия)

00.15. Санатали Тольтаев (63,5 кг) - Ризо Линч (Шотландия)

00.30. Aсланбек Шимбергенов (71 кг) - Юрий Захареев (Украина)

01.00. Нурбек Оралбай (80 кг) - Владимир Мирончико (Сербия)

Кундузги сессия Нур-Султан вақти билан соат 18.00да ва кечки сессия 23.00да бошланади. Жанглар Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон чорак финалда етакчилик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар