Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик боксчи қизларнинг рақиблари аниқланди

None
None
ISTANBUL. Кazinform - Туркияда бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида илк жангини муваффақиятли ўтказган икки қозоғистонлик боксчининг бўлажак рақиблари аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Дастлаб 9 май куни терма жамоа аъзоларидан Валентина Хальзова (70 кг) кениялик Лорна Куса Симбини мағлубиятга учратди.

Кейин 10 май куни 48 кг вазн тоифасидаги Алуа Балқибекова канадалик Приянка Диллонни мағлуб этди.

Энди В.Хальзова мусобақанинг кейинги босқичида жанубий кореялик Сужин Сеон билан жанг қилади.

А.Балқибекованинг навбатдаги рақиби сербиялик Снежана Силиковичдир.

Эслатиб ўтамиз, бугун бокс бўйича жаҳон чемпионатида 4 нафар қозоғистонлик қиз рингга кўтарилади.

Истанбулдаги жаҳон чемпионати 9 май куни бошланди. Финал ўйинлари 19-20 май кунларига белгиланган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар