Жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик беш нафар боксчи ярим финалга чиқди

BELGRAD. Kazinform - Сербия пойтахти Белград шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик боксчилар Нурлан Оралбай, Санатали Тольтаев ва Aсланбек Шимбергенов рақибларига имкониятни бой бериб қўйди. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
None
None

Ўз жангларида Нурбек Оралбай (80 кг), Санатали Тольтаев (63,5 кг) ва Aсланбек Шимбергенов (71 кг) яхши кураш олиб борди. Бироқ ҳакамлар рақиблар фойдасига қарор чиқаришди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Саматали Тольтаев (60 кг) ва Нурқанат Райис (75 кг) ярим финалдан четда қолган эди.

Мусобақанинг олдинги босқичларида Бек Нурмағамбет (86 кг), Aйбек Оралбай (92 кг) ва Нурлан Сапарбай (92 кг дан юқори) мағлуб бўлди.

Темиртас Жусипов (48 кг), Маҳмуд Сабиржан (54 кг), Серик Темиржанов (57 кг), Aбилайхан Жусипов (67 кг), Сакен Бибосинов (51 кг) мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Шу тариқа, беш нафар қозоғистонлик ярим финалга чиқди, саккиз нафари мусобақадан чиқиб кетди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар