Жаҳон чемпионати: Қозоғистон ўсмирлари Украина терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

ASTANA. Kazinform – Франциянинг Анже шаҳрида хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси Украинани йирик ҳисобда мағлуб этди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: icehockey.kz

Қозоғистонликлар биринчи дивизионнинг «А» гуруҳидаги тўртинчи учрашувини ўтказди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Александр Ким ҳисобни очди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими бошида Асанали Русланули мерганлик қилди. Кейин Кирилл Ляпунов ва С.Симонов бир-бирининг узатмаларидан муваффақиятли фойдаланиб, ҳисобни 4:0 га етказди.

Иккинчи бўлим охирида Никита Ситников ўйинга нуҳта қўйди. Ҳисоб 5:0.

Бунгача Қозоғистон ёшлар терма жамоаси Венгрия ва Японияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Данияга имкониятни бой берганди.

Ушбу мусобақадан сўнг қозоғистонликлар яна ўз гуруҳларида пешқадамлик қилишди.

Қозоғистон терма жамоаси 29 апрель куни Францияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Астана вақти билан 23.30 да бошланади.

Фото: icehockey.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар