Жаҳон банки жаҳон иқтисодиётининг ўсиши прогнозини кескин пасайтирди

None
ASTANA. Kazinform - Жаҳон банки томонидан 2023 йилда кутилаётган жаҳон иқтисодиётининг 1,7 фоиз ўсиши сўнгги 30 йилдаги энг паст кўрсаткичдир, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.

Жаҳон банки 10 январ, сешанба куни жаҳон иқтисодиётининг ўсиши бўйича прогнозларини 3 фоиздан (2022 йил июн ойидаги прогнозга кўра) 1,7 фоизга туширди. Бу 2009 ва 2020 йиллардаги инқирозни ҳисобга олмаганда, сўнгги 30 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

«Украинадаги вазият ва Миллий марказий банкларнинг фоиз ставкаларининг ошиши туфайли кўплаб мамлакатлар рецессия чегарасига етиб келди. Шундай қилиб, саноати ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръати сезиларли даражада пасаймоқда. Хусусан, Жаҳон банки экспертларининг фикрича, АҚШ ва Евро ҳудуди мамлакатлари учун ўсиш кўрсаткичлари атиги 0,5 фоизни ташкил этади», - дейилади хабарда.

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Хитой иқтисодиёти 2023 йилда 4,3 фоизга ўсади. Бу 2022 йил июн ойидаги прогноздан 0,9 фоизга кам. Хитой ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда атиги 2,7 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда, бу 1970 йилларнинг ўрталаридан бери энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб, бунга коронавирусга қарши курашга қаратилган қаттиқ чекловлар, шунингдек, кўчмас мулк бозоридаги шароит ва заиф талаб сабаб бўлмоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россия иқтисодиёти 2023 йилда 3,5 фоизга қисқарганидан кейин 2023 йилда 3,3 фоизга қисқаради. 2022 йил июн ойида Россия ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 2 фоизга қисқариши башорат қилинган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram