Зейнеп Султанбек шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатининг мутлақ чемпиони бўлди

Зейнеп Султанбек
Фото: Қозоғистон шахмат федерациясининг Instagram саҳифаси

Зейнеп Султанбек шахмат бўйича қизлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионатининг (Коломбо, Шри-Ланка) мутлақ чемпиони бўлди, дея хабар беради Каzinform.

Хушхабарни Қозоғистон шахмат федерацияси етказди.

Туркистон вилояти шахматчиси тезкор шахмат бўйича чемпионатда рақибларидан устунлик кўрсатиб, сўнгра классик турнирда ғолибликни қўлга киритди.

Финалда эса у блиц бўйича энг яхши бўлди. Натижа - учта олтин медаль!

Сўнгги хабарлар