10:44, 03 Май 2022 | GMT +5
Зеленский Украина армияси Россия ҳудудига ҳужум қилмаслигини маълум қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакати қуролли кучлари томонидан олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар Россия ҳудудига даҳл қилмаслигини маълум қилди. Сешанба куни Al Arabiya телеканалига берган интервюсида у воқеалар ривожи ҳақидаги ўз башоратлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Kazinform.

«Украина Қуролли Кучлари Россия Федерацияси ҳудудида ҳарбий амалиётлар олиб бораётгани йўқ. Улар ўз ҳудудларини ҳимоя қилмоқда ва Россия ҳудудини босиб олишга уринмайди», — деди Зеленский.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Белгород, Брянск ва Курск вилоятлари ҳудудлари Украина томонидан бир неча бор миномёт ва артиллерия зарбаларига учраган. Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бир нечта дронларни аниқлаган.