Зеленский Россияга ҳибсдаги Медведчукни украиналик маҳбусларга алмаштиришни таклиф қилди

КIEV. ТАSS- Кazinform - Украина Президенти Владимир Зеленский «Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун» партияси сиёсий кенгаши раҳбари Виктор Медведчукни украиналик ҳарбий асирларга алмаштиришни таклиф қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
None
None

«Ҳуқуқ-тартибот идораларимиз ва ҳарбийларимиз ҳам бу имкониятни ҳисобга олиши муҳим», - деди Украина Президенти.

«Мен Россия Федерациясига (Медведчук) рус асирлигидаги йигитларимиз билан алмашишни таклиф қиламан. Шунинг учун ҳуқуқ-тартибот идораларимиз ва ҳарбийларимиз ҳам бу имкониятни кўриб чиқишлари муҳим», — деди у чоршанба кунги видеомурожаатида.

В. Зеленскийнинг айтишича, Медведчук 48 кун яширинган. «Ва ниҳоят давлатимиз чегараларидан қочишга қарор қилди», - деди Зеленский.

Сешанба куни Украина Президенти Тelegram-каналида Медведчукга ўхшаш қўлига кишан солинган одамнинг суратини жойлаштирган ва унинг ҳибсга олинганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар