Ўзбекистоннинг янги пул белгилари қачон муомалага чиқарилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номинал қиймати 2000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Марказий банкига таяниб.
None
None

Муомалага киритиладиган банкнотлар мавзуси Жаҳон цивилизациясида катта аҳамиятга эга бўлган «Буюк ипак йўли», асрлар давомида ўз тароватини йўқотмаган Бухоро шаҳри ва саҳро жавҳари ҳисобланган Қорақалпоғистон Републикаси тарихига бағишланган.

Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган. Шунингдек, пул белгиларидаги тасвирлар металлограф усулида бажарилган ва сийпаланганда бармоқ учига бўртмалиги сезилади. Нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрли ҳалқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда бу тасвирларда аниқлик йўқолади.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 2000 сўмлик ва 20 000 сўмлик янги пул белгилари 2021 йилнинг 14 июнидан бошлаб муомалага чиқарилади.

«Муомалага чиқарилаётган қиймати 2000 ва 20 000 сўм бўлган пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт», - дейилган Ўзбекистон Марказий банки ахборотида.

Сўнгги хабарлар