13:09, 11 Январь 2022 | GMT +5
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони қанча
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлдат статистика қўмитаси мамлакатдаги доимий аҳоли сонини очиқлади, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 271 276 кишини ташкил этмоқда.
Шаҳар жойларда – 17,9 миллион киши:
Қишлоқ жойларда – 17,4 миллион киши истиқомат қилади.