Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди

TASHKENT. Kazinform - 2021 йилнинг 11 ноябрь санасидан бошлаб, Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида уйма-уй юриб, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб хабар қилади.
None
None

Аввал хабар берилганидек, 1-5 ноябрь кунлари синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхат га олиш ўтказилди.

Мазкур 4 та ҳудуднинг онлайн рўйхатдан ўтмаган аҳолиси 11-25 ноябр кунлари рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, қоғоз ва планшет орқали саволномалар тўлдириш орқали рўйхатдан ўтади.

Бу синов жараёнлари республикада 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг асосий тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилмоқда.


Сўнгги хабарлар