Ўзбекистонликлар ШҚВда ғалла ўрим-йиғимида ноқонуний меҳнат қилиб келган

PETROPAVL. Кazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида йил бошидан буён хорижликларни қабул қилиш билан боғлиқ миграция қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 750 га яқин ҳолат қайд этилган. Уларнинг 46 нафари хорижлик ишчи кучидан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Шимолий Қозоғистон вилояти полиция департаминти матбуот хизмати хабарига кўра, Мамлют туманидаги далалардан бирида меҳнат қилаётган 18 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланган. Уларда фермер хўжалигида ишлаш учун зарур рухсатнома ҳужжатлари бўлмаган. Чет элликлар маъмурий жавобгарликка тортилиб, ўз мамлакатларига жўнатилди.

Қайта текшириш пайтида, улардан икки нафари ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирмасдан қайтиб келиб, бошқа корхонага ишга жойлашгани аниқланди. Уларни депортация қилиш билан боғлиқ материаллар маъмурий судга юборилди. Иш берувчи Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 519-моддаси «Қозоғистон Республикаси қонунчилигини бузган ҳолда хорижий ишчи кучи ва меҳнат мигрантларини жалб қилиш» бўйича ҳам жавобгарликка тортилди.

«Йил бошидан буён вилоятда хорижлик ишчи кучидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 46 та ҳолат аниқланган. Шунингдек, вилоят аҳолиси томонидан хорижликларни қабул қилаётган 745 та миграция қонунчилиги талаблари бузилиши ҳолатлари қайд этилган. Эслатиб ўтамиз: хорижликларни қабул қилувчи томон 3 иш куни ичида келган чет эл фуқароси тўғрисида ички ишлар органларига хабар бериши шарт. 1118 нафар хорижлик Қозоғистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, улардан 65 нафари депортация қилинган», - деди ШҚВ ПД Миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Талғат Абилов.



Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар