Ўзбекистонлик ўқитувчи МДҲнинг энг яхши ёш олими деб топилди
«Хоразм ва хоразмликлар» Facebook-саҳифасида маълум қилинишича, 14 та мамлакат вакиллари ичида Чет тиллар йўналишида ғалаба қозонган Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти, Гурлан тумани 33-сонли умумтаълим мактабининг инглиз ва немис тили ўқитувчиси Огулнур Атаева танлов ғолиби сифатида Миср давлатида 2-4 июл кунлари бўлиб ўтадиган адабий анжуманга йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Огулнур Атаева мактабда ўқувчиларга сабоқ бериш билан бир қаторда ёш ижодкор сифатида фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Фанлар Акадамияси «Фан» нашриёти томонидан «Deutsch fur ALLE» ва «Илм-маърифат-ёрқин келажак машъали» китоблари 300 нусхада чоп этилган.
Ҳозирга қадар 40 дан ортиқ илмий мақолалари ва тезислари халқаро ҳамда республика нашрларида эълон қилинган.