Ўзбекистонлик этник қозоқ «бокс бўйича кичик жаҳон чемпионати»нинг олтин медалини қўлга киритди

None
None
SOFIA. Kazinform - Ўзбекистон терма жамоасидаги этник қозоқ Мадияр Саидрҳимов София (Болгария) шаҳрида ўтказилган «Странжа» халқаро турнирида 92 килограмм вазн тоифасида чемпион бўлди, деб хабар беради Sports.kz.

Финалда М. Саидраҳимов болгариялик Радослав Панталеев билан «олтин» учун кураш олиб борди ва ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди – 4:0.

Қайд этиш керакки, «кичик бокс бўйича жаҳон чемпионати» финалининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоасига бирданига бешта олтин медални қўлга киритди: Мадияр Саидраҳимовдан ташқари, Хасанбой Дўсматов (51 кг), Абдумалик Халоқов (57 кг) , Мужибилло Турсунов (63,5 кг) ва Одилжон Аслонов (80 кг) ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.


Сўнгги хабарлар