14:31, 21 Июль 2022 | GMT +5
Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Осиё чемпионатининг илк кунида 6 та медаль жамғарди
NUR-SULTAN. Kazinform - Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Куни кеча старт олган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Камол Муродов ва Искандар Расулов мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар 6 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
Биринчи кунги баҳсларда Ҳалимажон Қурбонова, Aзизбек Ортиқов ва Шукуржон Aминова олтин медалги кўлга киритган бўлса, Умида Жуманиёзова, Фарангиз Режепова ҳамда Ҳожиакбар Тошев ўз вазн тоифасида бронза медалига эга бўлдилар.
Ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилиги бугун ўз ниҳоясига етади.
Фото: UzA