Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар Астанадаги перформанс шоуда иштирок этади

Мазкур ижодий жамоалар полковник Валижон Дадажонов раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамблига Зафарбек Бабажонов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестрига подполковник Бахтиёр Саитжонов раҳбарлик қилади.
Ўзбек ҳарбий оркестри жамоаларининг ижро услубида қозоқ мусиқа анъаналари билан кўп умумийлик мавжуд. Асосан лирик-қаҳрамонлик мазмунидаги достонлар – «Гўрўғли», «Алпомиш», «Кунтуғмиш», «Шаҳсенем ва Ғариб» достонларини номлашнинг ўзи кифоя.
Ўзбекистон ижодий жамоаларининг чиқишларини 6 июлда Есил соҳилидаги ёзги амфитеатрда ва 8 июлда «Барис Арена» муз саройида ҳам томоша қилиш мумкин.