14:35, 19 Ноябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонлик 58 нафар фуқаро «Камаз»да ишлаш учун жўнаб кетди
FARG‘ONA. Kazinform – Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг «Камаз» ОАЖ ўртасида имзоланган келишувга асосан мамлакат ҳудудларида ўтказилган танловларда иштирок этиб, иш берувчи томонидан танлаб олинган 58 нафар фуқаро Фарғона-Қозон йўналишидаги авиарейс орқали ташкилий тарзда ишга жўнатилди. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Таъкидланишича, вилоятларда ўтказилган танловларда иш берувчилар томонидан танлаб олинган фуқароларни хорижга кетишдан олдин комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш, кўниктириш ва ўқитиш жараёнларини ташкиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, Россия меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтириш берилганлиги маълум қилинмоқда.