Ўзбекистонга ўзбек-хитой вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси келтирилди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонга «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасининг яна 1,5 миллион дозаси келтирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматига асосланиб Kazinform хабар беради.
None
None


Маълум бўлишича, бу орқали Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилган. Улардан:

460 000 дозаси «Sputnik V»;

986 480 дозаси «AstraZeneca»;

15 миллион дозаси «ZF-UZ-VAC2001»;

3 миллион 60 дозаси «Moderna» вакцинаси ҳисобланади.

Қайд этилишича, шу кунгача мамлакатда жами 15 миллион 4856 доза вакцинадан фойдаланилган. Тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилади.

Сўнгги хабарлар