Ўзбекистонга «Sputnik Light» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонга 135 875 доза «Sputnik Light» вакцинаси келтирилди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВ Telegram-каналига таяниб.

Маълум бўлишича, Ўзбекистонга 21 февраль куни 135 875 доза «Sputnik Light» вакцинаси келтирилган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 715 423 дозани ташкил қилмоқда.

-2 404 480 дозаси AstraZeneca;

-38 700 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

-1 341 790 дозаси «Sputnik V»;

-6 322 860 дозаси Moderna;

-2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

-1 976 000 дозаси Sinovac;

-343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 44,9 млн дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.


Сўнгги хабарлар
telegram