13:00, 25 Октябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Ж.Ваҳабовнинг хабарига кўра, бугун тушдан кейин Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келади. Бу ҳақда Kazinform Xs.uzга таяниб хабар беради.
273 780 доза Pfizer AҚШ ҳукумати хайрияси сифатида Кентукки штатидан тўғридан-тўғри юборилади.
Июль ойининг охиридан то ҳозирги кунга қадар АҚШ Ўзбекистонга 5 миллион доза вакцина юборди.
Aмерикада ишлаб чиқарилган вакциналар Ўзбекистонда қўлланилаётганлар орасида иккинчи ўринда туради.
ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, аҳолининг 17% тўлиқ эмланган, яна 21% қисман эмланган.