Ўзбекистонга Moderna вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Бугун Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди.

Улардан:

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси «Sputnik V»;

8 580 460 дозаси Moderna;

2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 46,5 млн дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди. Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.


Сўнгги хабарлар