Ўзбекистонга келадиган хорижлик сайёҳлар сони 9 млнга ошиши мумкин
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат» дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион кишига, чет эллик сайёҳлар сонини 9 миллион нафарга етказиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди», – дейди Ш.Ортиқов.
Унга кўра, ушбу мақсадларга эришиш учун мамлакат шаҳарларида тўсиқсиз туризм чора-тадбирлари кенг жорий этилмоқда. Бу 2026 йилга бориб туризм соҳасида иш билан таъминланганлар сонини икки баробарга, яъни 520 минг кишигача ошириш имконини беради. Туризм соҳасидаги маданий-кўнгилочар инфратузилмага босқичма-босқич интеграция қилинадиган 8 мингта маданий мерос объектини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида қўшимча туристик ҳудудларни ривожлантириш мақсадида 300 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу 25 минг янги иш ўрни яратиш имкониятини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга хорижий сайёҳлар оқими янги йилнинг биринчи ойида 2,5 баробарга ошгани хабар қилинган эди. Ўтган йили Ўзбекистонга 1,5 миллиондан ортиқ қозоғистонлик ташриф буюрган. Бу Ўзбекистондаги сайёҳлик оқимининг деярли учдан бир қисмини ташкил этди.
Фото: pinterest.com
Муаллиф: Зарина Туғанбаева