Ўзбекистонга Хитойдан янги электровоз келтирилди

TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистоннинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда яратилган Хитойнинг CRRC Group (China RailwayRolling Stock Corporation) давлат холдингидан янги электровоз келтирилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотларига кўра, янги электровоз юқори қувватли 2 секцияли 8 ўқли йўловчи ва юк электровози бўлиб, қуввати 9600 кВт ташкил қилади. Ушбу локомотив ҳар қандай об-ҳавода оғир юк билан осонгина ҳаракатлана олади.

Техник хусусиятларига кўра, бу турдаги локомотивлар тезлигини соатига 120 км гача ошириши мумкин. Унинг хизмат қилиш муддати 40 йил.

TOSHIBA компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электровоз TCMS замонавий назорат-диагностика тизими билан жиҳозланган. Бу тизим электровозни ортиқча юкланиш, носозликлардан ҳимоя қилади ва ҳайдовчини ўз вақтида хабардор қилади.

Электрон ускуналарнинг, тепловоздаги юқори ва паст кучланишли электр жиҳозларининг ҳолатини, тормоз, хавфсизлик, радио ва бошқа тизимларнинг ишлашини назорат қилади. Саёҳат пайтида аппаратдаги носозлик аниқланса, ушбу хабар компьютернинг ички мониторида кўрсатилади, бу уни қандай тузатиш ҳақида маълумот беради.


Сўнгги хабарлар