Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинацининг яна бир партияси олиб келинади

TASHKENT. Kazinform -Эртага, 14 август куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши кутилмоқда, деб хабар беради Kainform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Шунда Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.

Улардан:

370 000 дозаси «Sputnik V»,

986 480 дозаси AstraZeneca,

10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,

3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача мамлакатда коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги хабарлар