Ўзбекистонга 10 мингга яқин экспресс-тест олиб келинди

TASHKENT. Kazinform - «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказига коронавирус ва антителаларни аниқлайдиган 9 600 донадан ортиқ экспресс-тестлар топширилди. Бу ҳақда Kazinform «Тараққиёт стратегияси» маркази ахборот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Ушбу экспресс-тестлар марказнинг хорижий ҳамкори томонидан «Тараққиёт стратегияси» марказига беғараз тақдим қилинди ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонга олиб келинди.

Тадбирда иштирок этган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов томонидан бундай экспресс-тестлар бугунги пандемия шароитида оперативликни таъминлаб, беморларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чораларни қисқа муддатларда кўриш имкониятини беришини маълум қилди.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти томонидан ушбу экспресс-тестларнинг мамлакатнинг 14 та ҳудудига тегишлилигича тақсимоти таъминланиб, давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ишлатилишига кафолат берилди.


Сўнгги хабарлар