Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган автобус Туркистон вилоятида ҳалокатга учради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 27 август куни эрталаб соат 07:18 атрофида Тулкибас тумани ИИБ навбатчилик бўлимига йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар беради Кazinform ҚР Ички ишлар вазирлиги расмий сайтига таяниб.

Воқеа жойига етиб келган полициячилар автобус ҳайдовчиси рулни бошқара олмай, йўл четидаги чуқурга тушиб кетганини аниқлади.

Текширув чоғида автобус Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётгани ва ичида хориж фуқаролари бўлгани маълум бўлди. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 12 нафар кишига яқин атрофдаги шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Қурбонлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳолат Жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисми билан расмийлаштирилиб, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда. Экспертлар тайинланган.

Воқеа жойида Тулкибас ИИБ терговчилари ишламоқда.





Сўнгги хабарлар