10:34, 23 Декабрь 2019 | GMT +6
Ўзбекистондаги депутат сайорвида сайловчиларнинг 71,1 фоизи иштирок этган
TASHKENT - NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилган сайловларда сайловчиларнинг 71,1 фоизи иштирок этган. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга ҳавола қилиб хабар беради.
ЎР Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов 2019 йил 22 декабрь куни 20.00 да Ўзбекистонда сайловда овоз бериш якунига етганини маълум қилди.
Ўзбекистондаги сайловчиларнинг 18 миллион 797 минг 810 нафаридан 13 миллион 355 минг 911 нафари (71,1 фоизи) иштирок этган.
Мамлакат Сайлов кодексига мувофиқ сайловда 33 фоиз сайловчи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.