Ўзбекистондаги 4 та ОТМ Буюк Британиядаги ёш университетлар рейтингига киритилган

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси маълумотларига кўра, мазкур рўйхатга киритилган олий ўқув юртлари янги турдаги мақоми – «Reporter» сифатида тан олган.
Улар:
-Тошкент давлат юридик университети;
-Тошкент педиатрия тиббиёт институти;
-Турин политехника университети;
-Урганч давлат университети.
Ушбу мақом билан юқорида тилга олинган университетлар дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига кириш учун номзод сифатида яна бир катта қадам ташлади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Young University Rankings 50 ва ундан кичик ёшдаги дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатини тузади. Рўйхат World University Rankings рейтинги каби 13 та мезон асосида тузилган. 2022 йилги рейтингга 539 та университет киритилган бўлиб, улардан 251 таси «Reporter» мақомини олди.