14:02, 11 Август 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги «Сейсмологик экспериментал -услубий экспедицияси» ДК сейсмик станциялар тармоғи 11 август куни Алмати вақти билан 13:01:09 да зилзилани қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
Зилзила маркази Алмати шаҳридан 1167 километр жануби -ғарбда, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Зилзила энергияси синфи 10.1, магнитудаси - 4.4. Зилзила 30 километр чуқурликда содир бўлган. Алматида MSK-64 шкаласи бўйича зилзила сезилмади.