Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида оёқ кийим экспорти камайди

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 24,7 млн AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимлар экспорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Таъкидланганидек, оёқ кийим экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 млн АҚШ долларига кам.

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Р. – 13,7 млн;

Қозоғистон – 5,7 млн;

Тожикистон – 3,7 млн;

Россия – 700 минг;

Афғонистон – 568 мингAҚШ доллари.

Статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 9,6 млн;

Самарқанд вилояти – 5,8 млн;

Фарғона вилояти – 5,3 млн;

Тошкент вилояти – 1,5 млн АҚШ доллари.

Сўнгги хабарлар