Ўзбекистонда вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг 55 фоизи эмланди

None
None
TASHKENT. Kazinform – 11 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда режалаштирилган эмланган аҳолининг 55 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тўлиқ эмлаш курсини олганларнинг умумий сони 11 797 635 нафарни ташкил этади.

Уларнинг:

• 793 431 нафари 65 ёшдан ошганлар,

• 421 017 нафари тиббиёт ходимлари,

• 420 552 нафари мактаб ўқитувчилари,

• 164 466 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари;

• 782 182 нафари сурункали касалликларга чалинганлар.

Қолган вакциналар аҳолининг бошқа гуруҳларини эмлаш учун ишлатилган, дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар
telegram