Ўзбекистонда «Тентпеггинг» федерацияси ташкил этилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорлари ижроси доирасида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда от спорти турларидан бири бўлмиш — «Тентпеггинг» спортини ҳам ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшларни ва ҳарбий хизматчиларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон «Тентпеггинг» федерацияси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Kazinform xs.uzга таяниб хабар беради.

Ўзбекистон «Тентпеггинг» федерациясининг раиси Миллий гвардия ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н. Ибрагимов ва федерация раисининг ўринбосари лавозимига эса Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ. Азизов сайланди.

«Тентпеггинг» спорт турини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича республика бўйлаб нуфузли мусобақаларни ташкил этиш, шунингдек, Жаҳон ва Осиё мамлакатлари ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиш, Миллий меросимиз намунаси бўлган «Қорабайир» зотли отларни ушбу спорт орқали дунёга танитиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

«Тентпеггинг» спорт тури Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.


Сўнгги хабарлар