Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ошди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатда 9 ой давомида қанча шакар ишлаб чиқарилганини очиқлади, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб.
None
None

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 438,3 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.

Шакар ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 баробар ёки 293,8 минг тоннага ошган.

Сўнгги хабарлар