14:17, 13 Май 2020 | GMT +6
Ўзбекистонда сел туфайли 300 одам эвакуация қилинди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда сел туфайли 300 одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Жорий йилнинг 13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган. Бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.
Вазият юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.
Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.