Ўзбекистонда президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилиши мумкин

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси референдумга қўйилади. Қонун лойиҳаси «Халқ сўзи» газетасида чоп этилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистонда президентнинг ваколат муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилиши мумкин

Мамлакатнинг асосий нашри бўлмиш «Халқ сўзи» газетасининг 2022 йил 25 июнда чоп этилган №133 сонида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳасида, жумладан, амалдаги конституциянинг 90-моддасида белгиланган президентнинг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш кўзда тутилган.

«90-модданинг иккинчи қисмидаги «беш» деган сўз «етти» деган сўз билан алмаштирилсин», - дейилади ҳужжатда.

Амалдаги конституция жами 128 та моддадан иборат. Референдумга қўйилган қонун лойиҳасига кўра, шундан 64 тасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади, бундан ташқари 6 та янги модда қўшилади.

Сурат: ЎзА