Ўзбекистонда Президент сайловларига икки кун қолди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда Қозоғистон Республикасининг 37 вакили МДҲ, ШҲТ, Туркий Кенгаш, ЕХҲТ кузатув миссиялари таркибида, шунингдек ЎР Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан иштирок этади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Сайлов кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти беш йил муддатга сайланади. Ўзбекистондаги рўйхатга олинган ҳар бир сиёсий партиядан беш номзод мамлакатдаги энг юқори лавозим учун курашмоқда. Улар орасида амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бор.

Сайлов қонунчилигига кўра, сайловнинг асосий кунида бирон сабабга кўра яшаш жойида овоз бера олмайдиган Ўзбекистон фуқаролари муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14-20 октябр кунлари бўлиб ўтди. Қозоғистон ҳудудида Нур-Султан, Алмати ва Ақтаудаги дипломатик ваколатхоналарда сайлов участкалари очилгани ҳақда хабар берган эдик .

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги Президентлик сайловлари 2016 йил декабр ойида бўлиб ўтди ва унда Шавкат Мирзиёев 88,61% овоз тўплаб, учта рақибини ортда қолдирди.


Сўнгги хабарлар