10:23, 03 Январь 2022 | GMT +5
Ўзбекистонда пиёда юрганларга 1 йилда 4 миллион долларга яқин маблағ тўланган
ТASHKENT. UzA - Кazinform – Ўзбекистонда пиёда юрганларга 1 йилда 4 миллион долларга яқин маблағ тўланган, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланувчилар сони ва уларга ҳозиргача қанча тўлагани ҳақида маълумот берди.
www.1hls.uz платформасида рўйхатдан ўтган 18 ёшдан ошган ўзбекистонликлар сони 1,2 миллиондан ортиқ, фойдаланувчилари сони эса 1 миллион 209 минг 77 нафарни ташкил этади. Уларнинг 757 680 нафари эркаклар, 451 397 нафари аёллардир.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозиргача платформа фойдаланувчиларига 43 миллиард 45 миллион 953 минг сўм (тахминан 4 миллион доллар) тўланган.