20:15, 02 Сентябрь 2021 | GMT +5
Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 миллиондан ошмоқда
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатда қанча фуқаро пенсия ва нафақа олишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони 4 миллиондан ошган.
Йиллар кесимида пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони:
2016 йилда – 3,3 млн. нафар;
2017 йилда – 3,5 млн. нафар;
2018 йилда – 3,7 млн. нафар;
2019 йилда – 3,9 млн. нафар;
2020 йилда – 4,0 млн. нафар.