Ўзбекистонда парламент сайлови: 5 январда 25та округта такрорий овоз бериш ўтказилади

None
None
TASHKENT - NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда 5 январь куни 25та округта парламент депутатларини сайлаш учун такрорий овоз бериш ўтказилади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга ҳавола қилиб.

Агентликнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ЎР Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларида такрорий овоз беришни 2020 йил 5 январь - якшанба куни ўтказишга қарор қилган.

Мамлакат Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларда Ўзбекистон либерал демократик партиясидан 43 номзод парламент депутатлигига сайланиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринга эга бўлганди. Ўшанда номзодлар депутат бўлиб сайланиш учун етарли овоз йиға олмаган 22та округта такрорий овоз бериш ўтказилиши маълум қилинган.

Сўнгги хабарлар
telegram