Ўзбекистонда депутат сайлови якунланди: 22 округта такрор сайлов ўтказилади

None
None
TASHKENT - NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилган сайловлар якунланди. Сайловлар натижасини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов эълон қилди​, деб хабар беради Kazinform ЎзАга ҳавола қилиб.

Сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон либерал демократик партиясидан 43​ нафар, парламентга энг кўп депутат сайланган партия бўлди.

Ўзбекистон «Милий тикланиш» демократик партиясидан 35 депутат сайланди.

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси 21 депутат сайланди.

​Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 18 депутат сайланди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан 11 депутат сайланди.

Ушбу сайловларни 1150 нафар хорижий ОАВ вакиллари кузатиб борган. 22 та сайлов округида эса такрорий овоз бериш ўтказилади.​

Сўнгги хабарлар
telegram