19:40, 14 Август 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда нодавлат умумтаълим ташкилотларидаги ўқитувчилар сони 5 минг нафардан ошган
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йили бошида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 5 014 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Ушбу кўрсаткич 2017/2018-ўқув йилининг мос даврига нисбатан солиштирилганда 5,5 баробарга ошган.
«Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида фаолият юритган ўқитувчилар сони: 2017/2018- йилда – 917 киши; 2018/2019- йилда – 1 633 киши; 2019/2020- йилда – 2 353 киши; 2020/2021- йилда – 2 859 киши; 2021/2022- йилда – 3 578 киши; 2022/2023- йилда – 5 014 киши», - дейилади агентлик хабарида.