Ўзбекистонда муддатидан олдин сайловда овоз бериш 28 июндан 5 июлга қадар ўтказилади

TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июлда бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
None
Фото: UzA

Шу куни ўз яшаш жойида бўлолмайдиган фуқаролар муддатидан олдин овоз беришлари мумкин. Ёз ойларида кўп одамлар таътилда бўлади, узоқ жойга ёки чет элга дам олиш учун кетади. Шу боис ўз яшаш ҳудудида бўлмайдиган фуқароларнинг Президент сайловида сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишига имкон яратиш мақсадида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, муддатидан олдин овоз бериш жорий йилнинг 28 июнидан 5 июлига қадар ўтказилади.


Сўнгги хабарлар