Ўзбекистонда ММА бўйича илк промоушен компанияси очилди
7SABER спорт кийимлари ва эпикировкалари янги брендининг тақдимот маросими доирасида ММА-промоушени ташкил этилгани ва U-1 Championship ҳамда 7 Fighting Series жамоа турнири ўтказилишини эълон қилди.
Тадбирда нутқ сўзлаган «Berkeley Square Project Management» корпорацияси раҳбари Росс Коннон Ўзбекистонда иш бошлашнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
U-1 Championship олий ва биринчи лигадан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади ўнлаб турнирлар ташкил қилиш орқали энг яхши маҳаллий жангчиларни аниқлаш ва улар учун жаҳоннинг етакчи промоушенларига йўл очиб бериш ҳисобланади.
«7 Fighting Series» турнири эса ММА бўйича энг кучли клубларни саралаб беради. 7 Fighting Series таркибига яқин вақтда 20 та жамоа кириши кутилмоқда.
«Бу «7SABER» компаниясининг дастлабки оммавий ташаббусларидир. Биз яккакурашлар билан чекланиб қолмаймиз, ёшлар орасида бу спорт турини оммавийлаштиришни бошладик. Шу қаторда брендимиз кўплаб бошқа спорт турларини ҳам қамраб олиши назарда тутилмоқда», деди Росс Коннон.