Ўзбекистонда масжидлар сони 2096 тага етди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда масжидлар сони 2096 тага етди. Бу ҳақда ЎР Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Ўзбекистонда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шундан келиб, Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Қишлиқ» ҳамда «Бешгумбаз» жоме масжидлари рўйхатдан ўтказилиб, уларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Маълумот учун, Қашқадарё вилоятидаги масжидлар сони 184 тага, Ўзбекистондаги жами масжидлар сони эса 2096 тага етди.


Сўнгги хабарлар