Ўзбекистонда «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади
Қайд этилишича, ушбу тадбир ЮНЕСКО, ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Унда 30 дан ортиқ давлатдан 200 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 сентябрда 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба «Лазги» халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ЎР Президенти қарори эълон қилинганди.
«Лазги» рақс танлови 3 та номинация («Энг яхши яккахон рақс ижрочиси», «Энг яхши рақс жамоаси» ва «Энг яхши саҳналаштирилган рақс») бўйича баҳоланади.
Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:
Гран-при — 7000 доллар;
Ҳар бир номинация бўйича:
1-ўрин — 5000 доллар;
2-ўрин — 3000 доллар;
3-ўрин — 2000 доллар.